

25 ёшли ҳужумчи "Барселона" билан шартномани узайтирмайди ва жорий ой сўнггида шартномаси якунлангани сабаб клубни тарк этади.
Ўйинчи эркин агент мақомида Лондоннинг "Челси" клубига ўтиши мумкин.
Франциялик форвард 2021/22 йилги мавсум каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 13та ассист қайд этди.



