Дель Боске Хитойда 10 миллион евро маош олишдан воз кечди

Narzulla Saydullayev
21 окт 2016, 08:06
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боскега Хитой клубидан йилига 10 миллион евролик маош таклиф қилинганди.

«Хитойдан таклиф олганимни тасдиқлайман. Гап йилига 10 миллион евро ҳақида кетаётган эди. Бироқ бу таклиф клубдан бўлдими ёки миллий терма жамоаданми билмайман. Тўғриси бу таклифга у қадар жиддий қарамадим», — дейди Висенте Дель Боске.

Яқинда Марчелло Липпи Хитой терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлиши ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com