UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  0 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  1 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  1 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  6 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  3 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  34 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2

Дебютант Уэльс қай тарзда Евро-2016 кашфиётига айланди? Янгиликлар

Дебютант Уэльс қай тарзда Евро-2016 кашфиётига айланди?

Кеча "қизил аждарлар" Россия терма жамоасини мағлуб этган ҳолда Евро-2016нинг кейинги босқичига йўл олишди.

Бугун Крис Коулмэн шогирдлари қай тарзда турнирнинг ҳақиқий кашфиётига айланганликлари ҳақида гаплашамиз.



"Бу нарсани қандай аҳамиятга эга эканлигини сизга қай тарзда тушунтиришни ҳам билмаяпман. Бу жуда катта аҳамиятга эга. Бу ҳақиқий орзу! Бундай натижани барчамиз орзу қилгандик. Авваллари, орзуимизга эришиш учун биргина қадам етмай қоларди. Энди эса ўз мақсадимизга эришдик", - деганди Коулмэн ўтган йили Евро-2016 йўлланмасини қўлга киритганида.

Уэльс терма жамоаси 58 йилдирки, нуфузли халқаро турнирларда иштирок эта олмаётганди. Улар сўнгги маротаба, 2003 йилда бундай баҳтга жуда жуда яқин келишганди. Бироқ, Россия терма жамоаси ва Вадим Евсеев "Миллениум"да уларни тўхтатиб қолгандилар. Шубҳасиз, кечаги ўйин уэльслик футболчилар ва мухлислар учун ўзига ҳос принципиал аҳамиятга эга эди.

Бундай турнирда иштирок этиш "қизил аждарлар" учун катта муваффақият ҳисобланади. Бунгача терма жамоа ҳеч қачон ушбу мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаганди. Ҳаттоки, Райан Гиггздек футболчиси бўлган Марк Хьюз ва Гари Спид каби мураббийлар ҳам терма жамоани Евро сари етаклай олмагандилар.

Дарвоқе, Гари Спид ҳақида... Футболчилик фаолиятини якунлаган Гари Спид терма жамоага бош мураббий бўлиб келганидан сўнг у ерда кўп нарсани ўзгартирганди. Мамлакат футболи мухлислари унга катта умидлар билан қарашганди. Уни барча ҳурмат қиларди. Футболчилар, мухлислар, мутахассислар...

Бироқ, ушбу баҳт узоққа чўзилмади. 2011 йилнинг 7 ноябрида Гари Спиднинг турмуш ўртоғи уйда ўлик ҳолда топилади. Уни телефон симларига осиб кетишганди... Бу воқеа Гарига жуда ёмон таъсир қилди. Шу тариқа у жамоада узоқ вақт ишлай олмади...

Шундан сўнг унинг ўрнига Крис Коулмэн олиб келинди.

"Тўғрисини айтсам, менинг ўрнимда хеч ким бўлишни истамаган бўларди, шу жумладан менинг ўзим ҳам", - деганди у мураббийликка тайинланганидан кейинги илк интервьюсида. "Гари менинг 30 йиллик яқин дўстим. Мен айни пайтда миллий терма жамоа мураббийи эканлигимдан фаҳрланаман. Аммо, шу билан бирга бу нарса мана шундай вазиятда содир бўлганлигидан қайғудаман".

Коулмэннинг дастлабки уриниши омадсиз чиқди. Бразилиядаги ЖЧ-2014га йўлланма ола билмаган мураббий албатта танқидлар ёмғири остида қолди. Ўшанда уэльсликлар Бельгия, Хорватия, Македония, Шотландия ва Сербия каби терма жамоалар орасида бешинчи ўринни қўлга кирита олгандилар холос. Шунга қарамасдан, мураббийга яна имконият берилди.

Евро-2016нинг саралаш босқичида эса барчаси бошқача бўлди. Пешқадам Бельгияни ўз майдонида мағлуб этган британияликлар, қолган жамоаларга қарши ўйинда ҳам ўзларига керакли натижаларни қўлга кирита олдилар ва гуруҳда иккинчи ўрин билан Еврога йўлланма олдилар.

Терма жамоа бош мураббийи Крис Коулмэн ҳимоявий услубни яхши кўрадиган мураббийлар сирасига киради. Унинг режасига кўра рақиб ҳудум вақтида ҳимоя чизиғидан беш нафар футболчи ўрин эгаллайди. Марказдаги Аллен-Ледли-Рэмзи триоси эса ушбу Евронинг энг кучли учликларидан бири сифатида кўз ўнгимизда намоён бўлмоқда.

Кашфиёт футболчилар ичида Аарон Рэмзи ҳақида икки оғиз гапириб ўтмасак бўлмайди. Мураббий унга 3-5-2 (ёки 5-3-2) схемасида эркин ижодкор сифатида ўйнаш имконини тақдим этмоқда. 25 ёшли футболчи қанотдаги ўйинлари орқали рақибга кўплаб ташвишлар туғдира олмоқда.



Жамоа юлдузи ва етакчиси - шубҳасиз, Гарет Бэйл. "Реал" футболчиси кетма-кет учта ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этиб ўзига ҳос натижа қайд этди ва ушбу Евронинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиш учун асосий номзодлардан бири эканлигини исботлай олди.



Крис Коулмэн 5 йил давомида миллий терма жамоада кўзга кўринарни ишларни амалга ошира олди. "Қизил аждар"лар Европанинг "Лестер"и бўла оладиларми? Йўқ. Улар Евро ғолиблигига умид қилмаяптилар. Аммо, энди улар томонидан қўлга киритилган ҳар бир ғалаба мамлакат футболи тарихидаги янги саҳифа очилишига сабаб бўлади.


Марат Аксанов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика