UZ

Сўнгги янгиликлар

Де Зерби бир шарт билан клубини ўзгартиришга тайёр Янгиликлар

Де Зерби бир шарт билан клубини ўзгартиришга тайёр

"Брайтон" бош мураббийи Роберто де Зерби маълум шартлар асосида жамоадан кетишга тайёр.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, итальян агар топ-клубдан таклиф олcа иш жойини ўзгартириши мумкин.

Олдинроқ, де Зербининг номзодини "Барселона", "Ливерпуль" ва "Бавария" кўриб чиқаётгани айтилганди. Робертонинг "чайкалар" билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Итальян "Брайтон" бош мураббийлигига 2022 йилнинг кузида келган. Жамоа АПЛда 28 турдан сўнг 42 очко билан жадвалда тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика