Де Хеа яққол етакчи

Tolibjon Qosimov
22 фев 2018, 19:07
Кеча ЕЧЛ 1/8 финал биринчи ўйинида "Севилья"га қарши (0:0) "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа 8та сейвни амалга оширди.

Умуман эса, Давид жорий мавсум Чемпионлар лигасида дарвозаси томон йўлланган 21та аниқ зарбадан 20тасини қайтарган (95,2%).

Бу ЕЧЛнинг ушбу мавсумида биттадан кўп ўйин ўтказган киперлар орасида энг яхши кўрсаткич (Де Хеа ягона голни ЦСКА ярим ҳимоячиси Константин Кучаевдан ўтказиб юборган эди).

Қайтарилган зарбалар фоизи бўйича иккинчи ўринда "Барселона" кипери Марк-Андре тер Штеген (87,5%), учинчи поғонада эса "Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон (79,2%).


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: instatsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›