Де Хеа ван Гал бош мураббий бўлган пайтда МЮдан кетишни хоҳлаган

Alisher
8 май 2020, 10:44
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабонлар мураббийи Эрик Стили Давид Де Хеанинг Луи ван Гал сабаб 2017 йилда "Реал"га ўтишни хоҳлаганини айтди.

"У Луи ван Гал қўл остида ўйнаганида, биз ҳаммамиз у нега кетмоқчилигини билгандик. Улар тил топиша олишмади.

Трансферлар ойнасининг сўнгги куни бўлмаганида, у "Реал"га ўтиб кетган бўларди.

Де Хеа мухлислар ёки клубдан хафа эмасди, аммо парда ортида нимадир яширингани аниқ эди. Ҳозир эса ҳаммаси бошқача.

У юзида таббасум билан кўринади, клуб эса ривожланмоқда", - дейди Стили.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: INews