Де Хеа: "Олдинга қадам ташлаш учун баъзан оғриқни ҳис қилиш керак"
23 июл 2022 00:55
Янгиликлар
Де Хеа: "Олдинга қадам ташлаш учун баъзан оғриқни ҳис қилиш керак"
"Қизил иблислар" дарвозабони ўтган мавсум ҳақида фикр билдирди.
"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид Де Хеа якунланган мавсумда клубга барқарорлик етишмаганини, баъзи ўйинлар фожеага айланганини маълум қилди.
"Ҳамма сингари менга ҳам ўтган мавсум жуда қийин бўлди. Ўзимдан уялиб ҳам кетдим. Баъзи ўйинлар фожеа ва тартибсизликка айланиб кетди. Шу сабаб ҳам биз ўтган мавсумдан хулоса чиқаришимиз керак. Бу нарса қайтарилмаслиги лозим.
Ўйинни 0:4 ёки 0:5 ҳисобида бой бериш ва ғалаба қозона олмаслик ҳолатига тушиш оғриқли. Буни қабул қилиб бўлмайди. Аммо олдинга қадам ташлаш учун баъзан оғриқни ҳис қилиш керак", -дейди Давид Де Хеа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар