

Маълумотларга кўра, шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган испаниялик дарвозабон жамоани тарк этади. У "қизил иблислар" билан шартномасини узайтириш ниятида эмас.
Туриннинг "Ювентус" клуби 31 ёшли Де Хеани ўз таркибида кўрмоқчи. Давид АПЛ жорий мавсумида 17 ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди.



