

33 ёшли ярим ҳимоячининг "шаҳарликлар" билан амалдаги келишуви мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
"Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман.
Ҳафтадан-ҳафтага яхшиланаётганимни ҳис қиляпман. Жисмоний ҳолат яхшиланди ва эндиликда 90 дақиқа югура оламан.
Жароҳат сабаб ёқимсиз икки ойни ўтказдим, аммо яхшиланяпман. Тобора яхшироқ ўйнаяпман, бор гап шу", – деди "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси.



