

"Агар "Олтин тўп" соҳибини танлаганимда, икки йиллик даврни баҳолаган бўлардим. Мен "Бавария"даги кўплаб голлари ва ютуқлари учун Роберт Левандовскини танлаган бўлардим", - дейди Де Брюйне.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Олтин тўп" соврини коронавирус пандемияси туфайли ҳеч кимга берилмаганди. Футбол оламининг кўплаб вакиллари бу қарорни ўша мавсум ажойиб ўйин кўрсатган Роберт Левандовскига нисбатан адолатсиз деб ҳисоблашган.



