Де Брюйнени нима сабабдан «Реал Мадрид»га қарши учрашувдан аввал аҳволи оғирлашгани эълон қилинди

Khoja
13 апр 2024, 09:54
«Манчестер Сити» сардори Кевин Де Брюйне «Реал Мадрид»га қарши илк учрашувда майдонга тушмади.

Футболчининг ўйин олдидан аҳволи оғирлашган ва бир неча бор қайт қилган. «Daily Star» нашрининг маълум қилишича, бельгиялик футболчи ўйиндан бир неча соат аввал меҳмонхонада тановул қилган таомидан заҳарлаган. Шу сабабли Кевин учрашувда иштирок эта олмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги илк учрашув 3:3 ҳисобида якунланганди. Жавоб учрашуви 17 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Кевин Де Брюйне жорий мавсум барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 14 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Daily Star