UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  11 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  1 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  18 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  75 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  5 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  9 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Де Брюйне: "Моуриньо менга "Челси" футболчиларининг савиясига мос эмаслигимни айтган эди" Янгиликлар

Де Брюйне: "Моуриньо менга "Челси" футболчиларининг савиясига мос эмаслигимни айтган эди"

Теглар :  Кевин де Брюйне
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне "Челси"да ўйнаган кезлари Жозе Моуриньо билан қандай муносабатда бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

Бельгиялик 2012-2014 йилларда лондонликларга тегишли эди, аммо у АПЛда бор-йўғи 3 та учрашувда майдонга тушади ва кейинроқ "Вольфсбург"га ўтиб кетади.

"Жозе барча ҳужумкор ярим ҳимоячиларни йиғди. У бизга олти футболчисининг статистикасини кўрсатди - оширмалар, паслар фоизи, голли паслар, дриблинг. Моуриньо мен бошқаларнинг савиясинга мос эмаслигимни исботлашга уринган.

Унга шундай дегандим: "Кечирасиз бу мантиқсизлик. Мен майдонда қолганларда кўра камроқ вақт ўтказяпман. Қандай қилиб мени улар билан солиштириш мумкин? Бу ноҳақлик".

Кейин эса машғулотларга етарлича эътибор бермаётганим ҳақида хабарлар чиқди. Аммо мени танийдиган одамлар бу ёлғонлигини билишарди. Бир неча ой ўтиб "Вольфсбург"нинг мухим футболчиларидан бирига айландим ва жаҳон чемпионатида ҳам ёмон иштирок этганим йўқ. Мен шунчаки футбол ўйнашни яхши кўраман. Захирада бахтсиз инсонга айланаман.

"Стяуа"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг Моуриньо мени танқид қилганидан кейин, мен машғулотларда боримни бериб ишлай бошладим, хатто дам олиш кунлари ҳам шуғулланганман. Аммо ҳеч нарса ўзгармади ва мени қўйиб юборишларини сўрадим.

Моуриньонинг таъкидлашича, яхши футболчилигим туфайли у мени хатто ижарага ҳам беришни истамаган. Аммо нима ҳам қила олардим? "Челси" мени ижарага бермоқчи бўлди. Мен эса клубни тарк этишни истардим" - дейди бельгиялик.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика