Де Брюйне машғулотларга қайтди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
1 окт 2018, 20:51
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Бельгиялик умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Аммо, унинг машғулотларда қай даражада иштирок этаётгани (тўлиқ ёки қисман) ва яқин орадаги учрашувларда сафга қайтиши ҳақида маълумот берилмаган.



Де Брюйне август ойининг ўрталарида тизза мушакларини жароҳатлаб олган эди. Тикланиш 3 ой вақт олиши хабар қилинган эди.

Сентябрь ойининг ўрталарида эса Кевин 11 ноябрда бўлиб ўтадиган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинга қайтиши маълум қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/ManCity

Сўнгги янгиликлар

Барча ›