

Бу ҳақда SkySports хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, август ойи ўртасида Де Брюйне жамоасининг машғулотларидан бирида тиззасидан жароҳат олганди. Дастлаб футболчининг майдонга қайтиши уч ойни ташкил этиши ҳақида ёзилган бўлса, у муддатидан олти ҳафта илгари сафга қайтди.
“Ливерпуль” – “Манчестер Сити” учрашуви 7 октябрь куни “Энфилд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
“Манчестер Сити” айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 19 очко билан биринчи поғонада бормоқда, “Ливерпуль” эса худди шунча очко билан иккинчи поғонани банд этган.



