

"Ўйлайманки, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини якунлаганимизда муаммо пайдо бўлади. Биламизки, клублар ўртасидаги ЖЧ финали ва Премьер-лиганинг биринчи куни ўртасида бор-йўғи уч ҳафта вақт бор.
Сиз уч ҳафта дам олишингиз ва яна 80 та ўйинга тайёргарлик кўришингиз керак. Балки бу йил ҳаммаси яхши бўлар, лекин кейинги йил муаммолар чиқади. Англиядаги PFA (Профессионал футболчилар ассоциацияси – таҳр.) ва бошқа мамлакатлардаги футболчилар ассоциациялари муаммога ечим топишга ҳаракат қилишди.
Муаммо шундаки, УEФА ва ФИФА қўшимча ўйинлар ўтказмоқда. Биз нимадир дейишга ҳаракат қиляпмиз, аммо ҳеч қандай ечим топилмаяпти. Улар парво ҳам қилмайди. Пул гапиради".



