UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  20 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  83 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Давронбек Каримқулов: "Кучли рақиб билан дуранг ғалаба дегани" Янгиликлар

Давронбек Каримқулов: "Кучли рақиб билан дуранг ғалаба дегани"

“Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувидан кейин бекободликлар вакили Давронбек Каримқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бунёдкор” билан учрашувга тайёргарлик жараёнида биз рақибнинг бир қатор ўйинларини кузатдик, жамоа ўйинидаги заиф жиҳатларни имкон даражасида ўргандик. Мураббийларимиз барча чизиқ вакиллари билан алоҳида суҳбатлашиб, керакли кўрсатмаларни беришганди. Ўйин давомида жамоадошларим ўз олдиларидаги вазифаларни тўлиқ уддалашди, деб ўйлайман. Омадимиз чопганида бугун тўлиқ уч очколик ҳам бўлардик. Афсуски, “Бунёдкор”нинг жавоб голини киритган қарши ҳужуми чоғида икки ўйинчимизнинг жароҳатланиб, қолиб кетиши ҳам бизга қимматга тушди. Ўйин курашларга, эҳтиросларга бой бўлди. Учрашув давомида баъзан қизиққонликка берилиб кетган бўлсак, буни ўйиннинг катта аҳамият касб этганлигига йўярсизлар, деб умид қиламан. “Бунёдкор”дек кучли рақибга қарши ўйинда қўлга киритилган очко биз учун ғалабага тенг. Ўйиндан кейин клуб раҳбарияти жамоамиз кийиниш хонасига кириб, барчага миннатдорчилик билдирди. Кейинги ўйинларда омад тилади. Олдинда бизни ҳали яна қийин ўйинлар кутиб турибди. Насиб бўлса, қолган учрашувларда ҳам бор куч ва маҳоратимизни ишга солиб, ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Давронбек Каримқулов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика