UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  0 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  2 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  0 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  0 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  2 07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0 01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  10 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  16 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  3 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  4 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  4

Даврон Кабулов: "Мусобақадаги кайфият, муҳит менга жуда ёқди" Янгиликлар

Даврон Кабулов: "Мусобақадаги кайфият, муҳит менга жуда ёқди"

Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишлаб ўтказилган мусобақада "Санъаткорлар" жамоаси шарафини ҳимоя қилган таниқли бошловчи Даврон Кабуловнинг турнир ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


- Мен бу мусобақага Алишер Узоқовнинг таклифи билан келгандим. Бахонада жуда кўплаб йўқотиб қўйган дўстларим, танишларимни топдим. Бу турнирнинг кайфияти жуда ёқди. Майдонда кескин кураш кечаётган бўлсада, мусобақадаги дўстона хароратни сезиш қийин эмас. Майдондан ташқарида ажойиб ҳазиллар, дўстлар дийдори кишини қувонтиради. Мусобақанинг муҳити ажойиб даражада. Бу ердаги ҳеч бир жамоада ғолиблик биринчи даражали мақсад сифатида қаралмаётганлиги кишини хурсанд қилади. Шунчаки кундузги вақтимизни мароқли, мазмунли ва қизиқарли ўтказиш имкониятига эга бўляпмиз. Бевосита ўйинларга келадиган бўлсак, учрашувлар жуда юқори даражада ўтмоқда дея олмайман. Лекин ҳаваскорлар даражасига муносиб тарзда кечмоқда. Бу каби мусобақаларни ҳар хил касб эгалари ўртасидаги тез-тез ўтказилиб туриши мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки охирги йил давомида футбол билан фаол турзда шуғулланмасдан шуни англадимки, соғлом турмуш тарзи бу шунчаки баланд парвоз гап эмас. Бу нарсани ҳар биримиз ўзимизга сингдиришимиз лозим. Соғлом турмуш тарзини имкон қадар миллат даражасига кўтаришимиз керак. Бу ерда киши ёшини фарқи йўқ, 18 ёшликми, 35 ёшда бўладими бу аҳамиятга эга эмас. Эътиборимизни ичкилик, сигаретларга эмас, соғлом турмуш тарзи, яъни спорт билан мунтазам шуғулланиб туришга қаратмоғимиз даркор. Футбол, енгил атлетика, югуриш ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиш фойдали эканлигини барча бирдек билади. Лекин ҳамма ҳам бунга амал қилмайди. Агарда шу кичкина турнир орқали шу ишга қўл урилган бўлса, буни фақат олқишлаш керак. Соғлом фикрлайдиган одам бу ғоядан,  бу ташаббусдан ҳеч қачон воз кечмайди. Сўнгги икки йилда футбол билан фаол шуғулланмаганимнинг сабаби, жиддий жароҳат олгандим. Оёғим сингани боис бироз танаффус қилишга тўғри келди. Энди аста-секин спорт формани тиклаб боряпман. Бу ерда қатнашаётган жамоаларнинг жуда кўпини яхши биламан. Масалан, "Осиё" жамоаси машғулотларини менинг уйимни олдида ўтказишади ва уларнинг қандай кучга эга эканлигидан хабардор эдим. Журналистлар билан ҳам вақтида бирга тўп тепганман ва уларнинг ўйинлари ҳам мен учун янгилик бўлгани йўқ. Фақат журналистларнинг кўрсатаётган натижалари бироз хайрон қолдирди. Чунки мен улардан кўпроқ нарса кутгандим. Олий суд жамоаси мен учун "қора тулпор" вазифасини бажариб беришмоқда. Лекин бу жамоа билан ҳам ўйнаса бўларкан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика