

Аввалроқ сайтимизда футболчининг Қирғизистон клубига кўчиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Бироқ 33 ёшли футболчининг легионерга айланиши амалга ошмади. Боиси унга Ғузорнинг "Шўртан" жамоасидан жиддий таклиф бўлди. Томонлар келишувга эришди. Шундай экан, Исоқов жорий мавсумни воҳа клубида ўтказади.
Маълумот учун, Даврон Исоқов ўтган йили "Бухоро" шарафини ҳимоя қилганди.



