UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди” Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

Айтиш керакки, Ҳошимов учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккирнчи сариқ карточкасини олиб, майдонни барвақт тарк этди.

- “Машъал”га қарши ўйиндан кейиндан олган таассуротларингиз қандай?


“Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки “Машъал” турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда бизга етарлича қаршилик кўрсатаришини тахмин қилгандик. Муборакдаги баҳсда ғалаба қозониб, турнир жадвалидагҳолатини яхшилаб олишни режалаштирганди. Биз ҳам ғалаба учун боргандик. Ўйлашимча, дуранг адолатли ҳисоб бўлди.

- Сизнингча, “Навбаҳор”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?


“Юқорида айтганимдек, Муборакга ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда ташриф буюргандик. Ўз навбатида “Машъал” ҳимояда беш киши бўлиб ҳаракат қилди. Қолаверса, жуда тартибли ўйин кўрсатди. Жорий мавсумда “Навбаҳор” меҳмондаги баҳсларда ғалаба қозониши қийин бўлмоқда. Шу томонлари бизнинг ғалаба қозона олмаганимизга сабаб бўлди.




- Сўнгги дақиқаларда майдонни барвақт тарк этдингиз. Ўша вазиятда нима бўлди?


“Майдондан четлатилган вазият борасида гапирсам, ўша вақтда рақиб ҳужумини тўхтатиб қолдим. Бўлмасам, вазият жиддий тус олиши мумкин эди. Гол ўтказиб юбормаслик учун ҳам рақибга нисбатан қўполроқ ҳаракат қилдим.

- Жамоангиз ўз олдига қўйган вазифасини бажара олдими?


“Навбаҳор” мавсум бошида юқори ўринларнинг бирини қўлга киритиш ва халқаро майдонга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Афсуски, натижаларимизда ижобийлик етишмагани туфайли керагидан кўп очколарни қўлдан чиқардик. Эндиликдаги мақсадимиз олдимизда турган учта баҳсда ғалаба қозонишимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика