UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   0 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  1 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал “Динамо” – “Қизилқум” (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида фикрларини билдирди.

“Бугун гувоҳи бўлганингиздек майдонда деярли тенгкураш кечган бўлсада, ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Айниқса, тезкор голлар барча режаларимизни бузди. Бу эса футболчиларга ўз таъсирини кўрсатди. Рақиб жамоа сўнгги турда Тошкент ва Қўқонда муваффақиятли тўп сурганди. “Қизилқум” айни кўтарилиш жараёнида. Бундай пайтда жамоа ҳар қандай рақибни янчиши мумкин. Уларнинг таркиби маҳорат ва тажриба бобида биздан устун эканлигини кўриниб қолди.

Шунга қарамай, афсуски бу сафар ҳам яратилган вазиятлардан фойдаланиш бобида анча оқсадик. Рақиблар эса ҳар қандай хатомиздан жуда унумли фойдаланишмоқда.

Иккинчи даврада таркибимизни кучайтиришни режалаштирганман. Сабаби, мақсадимиз учун таркибда ўзгаришлар қилиниши шарт.

“Динамо”да ҳали имконият бор. Агар имконият йўқ, мен буни уддалай олмайман деб ўйлаганимда Самарқандга келиб “Динамо”да иш бошламасдим. Хулоса қилишга шошилмаслик керак. Жўжани кузда санаймиз” – дейди “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика