

Даврон Файзиев ("Сўғдиёна" жамоаси бош мураббийи): - Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилишини олдиндан сезгандим. Буни футболчиларга ҳам уқтиргандим. Йигитларга битта вазият бўлади, шундан фойдаланиш керак, дея кўрсатма бергандим. Худога шукр, омад биз тарафда бўлди. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, деган гап бор. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга далда бўлди. Сўнгги дақиқагача ҳаракат қилдик. "Обод" жамоаси айниқса, иккинчи бўлимда жиддий қаршилик кўрсатди.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати




