UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Динамо" Абрамов бўйича ЎзПФЛ талабини бажарди  0 14:10Ҳоланд Беллингемни "Манчестер Сити"га таклиф қилмоқда  2 13:49Скалони Аргентина терма жамоасини бошқаришда давом этади  0 13:30"Истиқлол" стадиони ўйинларни қабул қилишга тайёр  4 13:11Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни  0 13:09Ришарлисонга банан улоқтиришди  2 12:45Олий лига. 17-тур учрашувлари расмийлари  0 12:25Месси ҳеч қандай таклиф олмади  0 12:05Ўзбекистон терма жамоасининг асосий муаммоси нимада? Николай Егоричевдан Коста-Рика билан ўйин таҳлили  20 12:02"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади?  1 11:42"Syrenka Cup". Ўзбекистон ўсмирлари 8 жамоа орасида 8-ўринни банд этди  22 11:26"Рома" футболчиси сотилмаслигини тушунтириб қўймоқчи  0 11:05"Атлетико" Гризманни қайтариб олишга рози, аммо шартлар жиддий...  1 10:45Неймар Пеленинг рекордини таркорлашига 2 та гол қолди  3 10:41Моуриньюга яна бир марказий ҳимоячи керак  0

Даврон Файзиев: "Ўйин ҳақида гапиришдан олдин айтмоқчи бўлган фикрларим бор эди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ўйин ҳақида гапиришдан олдин айтмоқчи бўлган фикрларим бор эди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин қўқонликлар устози Даврон Файзиев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида гапиришдан олдин айтмоқчи бўлган озгина фикрларим бор эди. Мен бугунги муҳит, иккала жамоа учун ҳам яратиб берилган шароит учун "Турон" клуби раҳбариятига ва клуб тизимида меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларига миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйиндан олдин ҳам, учрашув вақтида ҳам мухлисларимиз бизга ишониб, қўллаб-қувватлашди. Уларга жамоамиз номидан раҳмат айтаман. Бундан кейин ҳам бизга ишонишда давом этишларини сўраб қоламан. 

Бугун ҳақиқий дербига хос ўйин бўлди. Икки жамоа мухлислари ҳам жуда зўр олқишлаб туришди. Иккинчи дербида ҳам кўриб турганингиздек, яна мухлислар ғалаба қозонишди. Бугунги ўйинда икки жамоага ҳам очко жуда зарур эди. Бу – футбол, биз ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бугун йигитлар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим, эътирозим йўқ. Жароҳатлар сабаб тайёрлаган режамиз озроқ ўзгарди. Кейинги ўйинларда ҳам охиригача курашамиз. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз бизга муносиб эмас. Йигитлар бундан ортиғига лойиқ. Ишлашда давом этамиз.

- Илҳомжон Ваҳобов кўрсатган ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Футболчига кўпроқ мухлислар баҳо беришади. Биз мураббийлар қайси футболчини қачон майдонга туширишни вазиятдан келиб чиқиб ҳал қиламиз. Мен ҳозир кимнидир мақтамоқчи эмасман, ишлаш лозим бўлган хато ва камчиликларимиз бор. Захирада қолиб кетаётган футболчиларга ҳам имкон беряпмиз. Машғулотларда ўзини кўрсатса, майдонга туширяпмиз. Қолгани футболчининг ўзига боғлиқ. Чиқиб ўйнайди, ҳаракат қилса, натижа кўрсатади. Шиддатли ўйин бўлди. 

Жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг 3 та ўйин, 3 та дуранг натижа бўлди. Менга қолса, унинг ўрнига 2 та ғалаба ва 1 та мағлубиятни афзал деб билардим. Мураббий натижа кўрсата олса, жамоада қолади, акс холда, ўрнини бўшатиб беришга мажбур.

- "Навбаҳор" бу ўйинга пешқадам сифатида етиб келганди. Бугун 1 очко олдингизми ёки 2 очко йўқотдингизми?

- Билмадим, ўзим учун айтсам, мен натижадан қониққаним йўқ. Бу ҳақда ўтган ўйиндаги дурангдан кейин ҳам айтгандим. Охирги узатма ва якунловчи зарбаларда камчиликларимиз бор. Пешқадам турдан турга ўзгариб турибди. "Навбаҳор"дан кам жойимиз йўқлигини кўряпман. Мураббий сифатида натижадан қониққаним йўқ, бугун ғалаба учун майдонга чиққандик.

- Бугунги ўйинда Жамшид Ҳасанов доимий позициясида ўйнамади. Бунга нима сабаб бўлди?

- Жамшид Ҳасанов олдин ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган. Биз уни айнан "Навбаҳор" билан ўйин учун позициясини ўзгартирганимиз йўқ. Бугун Авазхон Маматхўжаев бир оз бетоб эди, шамоллаган. Шу сабаб унинг ўрнида Жамшид Ҳасанов ўйнади. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ.

"Навбаҳор"да кўпроқ эътибор Жамшид Искандеровга бўлди. Уни тўлиқ ёпганимизда бизга янада осон бўларди. Футболчи универсал бўлиши керак.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

+12   
16 авг 22:11:44
Nazarov Sodiq
Маладес бабани ўпкасини босиб , жойини кўрсатиб қўйди
+9   
16 авг 22:16:25
BXZ BXZ
Ку́кон 1912 жамоасига кейинги у́йинларда омад тилайман . Иккала жамоа яхши у́йнади лекин манга ку́прок Ку́конни у́йини ёкди . Ку́кон ютиб кетиши хам мумкин эди озгина омад ва махорот етишмади . Пахтакор мухлиси.
+7   
16 авг 22:23:54
Marko FC Qizilqum
Lekin Davron aka bitta gapiz yoqdi Qoqon 1912 ga pastgi orinlar yarashmaydi... Bosish kerk tamom
+6   
16 авг 22:42:51
Uktam Xidirov
Рахмат Сизга Даврон ака.
Бу ўйинда Пахтакор, Насаф ва СЎҒДИЁНА ютди
+6   
16 авг 22:31:18
FIFA2021
гап йуқ Файзиевга,Қуқони уйинини сезиларли даражада кучайтирибди,жамоа зур уйнади маментлардан унимлироқ фойдаланишганда бугин навбаҳори ютиб қуйишиям мумкин эди
+5   
16 авг 22:30:36
Aziz Abdaliyevich
farxod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mayli nma xam der edik bugun NAVBAXORIMIZ OCHKO YUQOTDI BALKI 1 URINNI XAM ANTI NAVNAXORCHILAR MAZZA QILSIN UZINI KOMANDASI NAVBAXORDAN KEYIN YURIWINI KURIB ICHI EZILYABDI
Дўстим бу фикрингиз кўрмаганнинг кўргани қурсинга тўлиқ мос келяпти, оғирроқ бўлинг. Барчада имкон бор хали 1-ўринга, битта жамоага боғлаб берилмаган 1-ўрин.
+4   
16 авг 22:27:06
BOBURXON..
Zoʻr oʻyin qilib berishdi, Davron ishlaringa omad, Hujum koʻp boʻldi, yakunlovchi yoʻq, narmalni hujumchi ham olish kerak
+3   
16 авг 22:26:11
Футбол мухлислар учун
Чиройли уйин учун хар иккала жамоага рахмат
+3   
16 авг 22:18:45
⚽️ I S L O M ⚽️
iya yutomadilami 2 açko yoqotipsilade mayli keyingi oyinlada Qoqonga omad
+2   
16 авг 22:16:37
Navbahor_1990
Bu derbi klublarning egallagan oʼrni ahamiyatsiz qushnilarga keyingi uyinlarda omad.
+1   
16 авг 23:59:56
PFC Pahtakor
Navbahor out on
+1   
16 авг 22:28:09
Тўлқин Хайит
Тенг ўйин бўлди-зўр ўйин бўлди!
+1   
16 авг 22:18:41
Хакикатгуй
Кейинги йил турон олий лигага чикса бош муррабийликка Даврон акани олиб келса керак.
   
17 авг 20:30:32
Шухрат..Талипов
Гапир.
   
17 авг 15:05:26
Кукон 1912-Челси
Кеча мБ йуқлиги учун ўз фикримни ёзолмагандим. Бир гап билан айтганда Бравоо Давронжон
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика