Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
18 дек 2018, 12:20
Бир ойлик танаффусдан кейин 18 декабрь кунидан бошлаб “Динамо” жамоаси 2019 йилги янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Режага биноан, дастлабки ўқув-машғулот йиғини Самарқанддаги қароргоҳда бошланди. Бош мураббий Даврон Файзиев қўл остида барча футболчилар йиғинга жалб этилган.

Ушбу йиғинда мураббийлар асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратишади. Ушбу йиғин 10 кун – 18-28 декабрь кунлари давом этади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz