UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  13 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  8 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   29 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  369 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7

Даврон Файзиев: "Андижон" билан ўйинда 2 очко йўқотдик" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Андижон" билан ўйинда 2 очко йўқотдик"

«Динамо»- «Андижон» (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Даврон ака, турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугун “Динамо” пешқадамлардан бири бўлган “Андижон” билан ўйинда 2 очко йўқотдими ёки 1 очкони қўлга киритдими?

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик, яъни 2 очко йўқотдик деб ўйлайман. Лекин, ўтган уй ўйинларимиз “Хоразм”, “Шўртан” билан ўйинлардан кўра, жамоа ўйинида нисбатан ўзгариш бор. Бугун ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо, ҳисоб 1:1 бўлгач, рақиб кўпроқ ҳимоя, биз эса ҳужумкорликни оширганимиз боис, очко йўқотдик деган бўлардим. Сабаби бугун фақат ғалабани кўзлагандик. Жамоа охиригача курашди. Тинмай ёққан ёмғирга қарамай, футболчиларни олдинга бошлаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун дуранг қайд этилган бўлсада, майдонда муросасиз, жанговар ўйин гувоҳига айландик.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?


- Тўлиқ қониқдим, дея олмайман. Айниқса, таркибимиздаги ёш футболчиларнинг жамоа ўйинига фойдаси кам тегаяпти. Айниқса, “Андижон” билан таққосласак, уларнинг таркибидаги иккита ёш футболчининг кўпроқ нафи тегмоқда. Бу борада биз ҳали ишлашимиз керак. Қолаверса, жароҳатлар ҳам бизни жуда қийнамоқда.

- Бугун таркибда марказий ҳимоячилар йўқлиги жароҳатлар билан боғлиқми?


- Афсуски, шундай. Таркиб борасида жиддий муаммолар бор. Виктор Григорьев, Бунёд Исроилов сингари марказий ҳимоячилар жароҳати боис, бугун Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов сингари яримҳимоячиларни ҳимояда ўйнатдим. Қолаверса, Муйдин Мамазулумов, Далер Алмасжонов сингари футболчиларимиз ҳам жароҳати боис, таркибда йўқ. Айниқса, қўл остимда фақатгина 3 нафар 18 ёшгача бўлган футболчилар қолгани хавотирга солмоқда. Уларнинг иккитаси доимо майдонда бўлиши шартлигини инобатга олсак, навбатдаги йўқотиш жиддий муаммога айланиши мумкин.

- Бугунги ўйинни 1-даврадаги нисбатан энг яхши ўйин бўлди дея оласизми?


- Нисбатан олсак, ҳа, жамоа ўйини ўзгармоқда. Айтайлик, бугун “Андижон”га нисбатан кўпроқ голли вазиятга эга бўлдик, аммо фойдаланиш бобида оқсадик. Биз рақибга нисбатан кўпроқ ғалаба қозонишни истадик, аммо омад бизга кулиб боқмади. 4 кундан кейин сафарда бу жамоага қарши тўп сурамиз. Тезроқ тикланиб, ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Эътибор қилган бўлсангиз, жамоа 1 тадан ортиқ гол ура олмаяпти, яъни вазиятлардан фойдаланишимиз яхши эмас. Қачонки, кўпроқ гол уришни бошласак, натижа ҳам, ғалаба ҳам келади. Курашишда давом этамиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика