UZ

Сўнгги янгиликлар

07:12Агар Мората варианти амалга ошмаса, "Барса" "Арсенал"дан футболчи олади  0 01:20Дембеле ўзи учун "Барселона"да барчаси тугаганини тушуниб етди  6 00:56ЖЧ-2022 саралаши. Саудия Арабистони Уммон устидан кичик ҳисобда устун келди  3 00:30Расман: Шота Арвеладзе "Халл Сити" бош мураббийи  17 00:19"Насаф" хорватиялик ҳужумчига 1.5 млрд сўмга яқин таклиф билан чиқди. Бироқ...   6 00:01Olamsport: Шахмат федерациясининг 53 миллион сўмлик «Малибу»си, Оливейра - Гэтжи жанги эълон қилинди  0 23:35Йилига 400 миллион евро! "Реал Мадрид" ажойиб келишувга эришди  10 23:12Шевченко Польша термасида ишламайди. Мураббий ҳали ҳам "Женоа" билан шартномани бекор қилмади  0 22:52МЮ Диаллони "Рейнжерс"га ижарага берди  0 22:33ЖЧ-2022 саралаши. Бирлашган Араб Амирликлари Сурияни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  9 22:05Бензема "Атлетик" билан ўйинда қатнашадими?  0 21:48Эрон Ироқни мағлубиятга учратиб, ЖЧ-2022 йўлланмасига эга чиқди!   33 21:26"Реал" Каземирога ўринбосар топди  4 21:12Траоре "Барселона"га қайтмоқда  17 20:50АПЛнинг икки клуби "Наполи" ҳужумчиси Осимхен учун курашмоқда  4

Даврон Абдураҳмонов: "Динамо"га жиддий қаршилик кўрсатдик" Янгиликлар

Даврон Абдураҳмонов: "Динамо"га жиддий қаршилик кўрсатдик"

Футзал бўйича Олий лиганинг 3-тур учрашувлари бошланди. Дастлабки куннинг илк баҳсида чемпионлик курашаётган АГМК клуби "Динамо"га қарши майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда 3:2 ҳисобида олмалиқликлар ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг клуб етакчи футзалчиси Даврон Абдураҳмонов фикрларига қулоқ тутдик.

"Ўйин олдидан рақиб жиддий қаршилик кўрсатишини билардик. Чунки "Динамо"да ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Кутилганидек, қийин баҳсни ўтказдик. Аммо жамоамиз футзалчилари ғалаба қозониш учун охиригача ҳаракат қилишди. Шу боис уларга миннатдорчилик билдираман. 

Мазкур ўйинда ғалаба қозонишимиз муҳим эди. Биз қолган икки ўйинда ҳам муваффақиятга эришмоқчимиз. Айнан шундай мақсадларни олдимизга вазифа қилганмиз", - дея сўзини якунлади Абдураҳмонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика