

"Виссел Кобе" сафида Вильянинг "Барселона" ва Испания терма жамоасидаги дўсти Андрес Иньеста тўп тепади. Бундан ташқари Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лукас Подольски ҳам шу клубда ўйнайди.
Олдинроқ, Вилья "Нью-Йорк Сити" билан шартномасини узайтирмагани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.

Жорий мавсум Давид Вилья MLSнинг 23та учрашувида майдонга тушиб, 14та гол уришга муваффақ бўлди.



