Давид Вилья фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин

Tolibjon Qosimov
20 мар 2014
"Атлетико"нинг 30 ёшли ҳужумчиси Давид Вилья ҳали ўз келажаги борасида бир қарорга келамади, дея хабар бермоқда "Marca".
Малридликлар билан унинг шартона муддати келаси йил ёзида ниҳоясига етади. Бироқ ҳозирдан шуниси аниқки, унинг шартномаси узайтирилмайди. Ушбу форвардга "Валенси" қизиқиш билдирмоқда. Бироқ "кўршапалаклар" унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр эмас.

Шу сабабдан Вилья АҚШ клубларидан бирининг таклифини қабул қилиши мумкин.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net