Давид Луиз "Адана Демирспор"да 4 млн евро маош олади

Alisher
30 июл 2021, 14:34
Ҳимоячи Давид Луиз фаолиятини "Адана Демирспор"да давом эттиради.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

34 ёшли бразилиялик футболчи 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади, унинг маоши йилига 4 млн еврони ташкил этади.

Луиз ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira