

Sport Bild нашрига кўра, Алаба ёзда “Бавария”ни тарк этади. Ҳимоячининг хизматларига икки азалий рақиб “Барселона” ва “Реал” қизиқиб қолган. Давиднинг амалдаги шартномаси 2021 йил июнида ўз ниҳоясига етиши белгилаб қўйилган.
Аввалроқ Давид футболчилик фаолиятида янги саҳифа очишни хоҳлаётгани ҳақида маълум қилган эди.



