UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

"Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост" - Равшан Ҳайдаров "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида Янгиликлар

"Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост" - Равшан Ҳайдаров "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида

Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи тайм боши "Навбаҳор" устунлигида ўтди, кейин йигитларимиз ўзларига келиб ўз ўйинларини кўрсатишни бошлашди. Иккинчи таймда умуман бошқача футбол бўлди. Ўйлайманки 3 очкога лойиқ ўйин кўрсатдик. Омадсизлик туфайли дуранг қайд этдик. Хатоларни хулоса қилиб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бизда икки кун вақтимиз бор ва кейинги ўйин.

Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост. Менимча бунга юзага катта танаффус, кейин ҳимояда етакчи футболчиларимиз йўқ эди. Станоевич бўлганида хотиржам ўйин бўларди.

Тўғри ўйин охирида толиқиш бўлди. Захирамиз узун эмас, жароҳат олганлар бор. Ёш футболчиларни майдонга туширишга ҳайиқдим. Тўғри режа билан кетма-кет ўйинларга тайёр бўлишимиз керак. Жароҳат олган футболчилар сафга қайтишларини кутамиз. Афсуски бугун Александр Касьян тўртинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги баҳсда бизга ёрдам бера олмайди.

Бубанья билан деярли ишламадим. Андижонга бориб 5 дақиқа ўйнаганини ҳисобга олмасак, қайтиб келганидан кейин йўқ бўлиб қолди. Пандемия туфайли карантин бўлди, уйига кетганини эшитдим. Унинг шартномаси қандай эди тўғриси хабарим йўқ. Шу боис бу борада бошқа ҳеч нарса айта олмайман.

Жамоа ўйинида хатоликлар ва камчиликлар бор. Келганимдан кейин ўз фалсафамни сингдириб боришга интилаяпман. Бу борада ишлаяпмиз.

"Сурхон"да тажрибали футболчилар кўп? Биласиз мен жамоага мавсум ярмида келдим, футболчилар менга қадар клубга келишган. Мени вазифам шу бор футболчилар билан натижа кўрсатиш. "Сурхон", - дейди Равшан Ҳайдаров.






Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика