

"Моуринью мени сотмоқчи? Бу ҳақда ўқидим. Аммо бунга ишонмайман. Машғулотларда ишлашда давом этаман ва ўз ўйинимни кучайтирмоқчиман. Моуринью асосий таркибни танлаётганда бош оғриққа дуч келишини истайман. Қишки трансфер ойнаси ҳақида ўйлаётганим йўқ. Бу ҳақида гапиришга ҳали эрта", - дейди Дармиан.
Эслатиб ўтамиз, Маттео Дармиан ушбу мавсумда Англия премьер лигасида иккита ўйин ўтказди.



