UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  15 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

Дарко Гожкович: "Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман" Янгиликлар

Дарко Гожкович: "Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман"

"Қўқон-1912" жамоасининг сўнгги йиллардаги энг яхши легионер футболчиларидан бири бу Дарко Гожкович бўлди.

Сербиялик футболчи айни дамда ўз юртида бўлиб турибди. Биз Дарко Гожкович билан телефон орқали суҳбатда бўлдик.

- Дарко айни кунларда нималар билан машғулсиз? "Нефтчи" жамоаси билан бўлиб ўтган сўнгги тур ўйинида жароҳат олган эдингиз, соғлигингиз яхшими?
- Ассалому алайкум. Чемпионат тугагандан сўнг Сербияга қайтиб келганман. 10 кун ҳордиқ чиқардим, сўнгра яна машғулотларни бошлаганман. Ҳозирда кунига югуриш ва фитнесс билан шуғулланиб турибман.

"Нефтчи" жамоаси билан бўлиб ўтган "дерби"да бироз жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган эдим. Бурчак зарбасидан сўнг ноқулай  тарзда йиқилгандим. Қўлим ва елкамда кучли оғриқ туфайли майдонни тарк этдим. Шифокорлар Фарғонада дастлабки текширувларни ўтказишди, яхшики суякларим синмаган экан. Бироз мушакларим чўзилган экан, ҳозирги кунга келиб қўлимдаги бойламаларни ечганман, ҳаммаси жойида.

- Ўтган мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?
- Ўтган мавсум ўзидан ажойиб таассуротлар қолдирди. Эсда қоладиган ўйинлар кўп бўлди. Масалан "Бунёдкор" жамоасини уйда ҳам сафарда ҳам ютганимиз, Тошкентда "Локомотив" ҳамда "Пахтакор" каби жамоалардан очко тортиб олганимиз айниқса эсда қоларли бўлди. Олдинги мавсумларга солиштирганда бу жуда яхши натижа эди. Лекин чемпионатнинг 1-босқичидан сўнг "олтин очко" қоидаси туфайли , очколаримиз олиб ташланди ва бизда бироз тушкун кайфият юзага келди. Яхшиямки биз кейинчалик ўзимизга келиб олдик ва кейинги йилда ҳам суперлигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга эришдик.

- Ўтган мавсум мухлислар сизни турли позицияларда кўришди. Ўзингизга қайси чизиқда ўйнаш маъқулроқ бўлади?
- Ўтган мавсум чап қанот ҳимоясида, "Насаф" билан ўйинда эса ўнг қанот ҳимоясида ўйнадим. Аксарият ўйинларда эса таянч зонасида ҳаракат қилдим. Бу албатта бош мураббийимизнинг менга билдирган ишончи туфайли юз берди. Нўъмон ака "эплайсанми" деб сўрадилар, мен эса жамоага фойдам тегса бўлди, қаерда ўйнашимни фарқи йўқ деб жавоб бердим. Менга кўпроқ таянч зонада ўйнаш ёқди. Бу ердан ҳужумларга ҳам қўшилиб турдим ва 2 марта гол уришга ҳам эришдим.


- Келгуси йилда режаларингиз қандай?
- Кўрамиз ҳали бир қарорга келганим йўқ. Мен "Қўқон-1912"да ажойиб 3 йилни ўтказдим. Қўқон шаҳри худди ўз уйимдек бўлиб қолди. Кўплаб мухлисларимиз  билан ҳам дўстлашиб кетганман. Қўқонлик футбол мухлислари мен учун жудаям қадрли. Агар жамоа раҳбарлари ва бош мураббий мени яна Қўқонга таклиф қилса, албатта жоним билан яна бораман. Сербиянинг бир  клубидан ҳам қўнғироқ бўлди, улар мени ўз жамоаларида кўришни истамоқдалар.

- "Қўқон-1912" жамоаси билан молиявий томондан муаммолар бўлмадими?
- "Қўқон-1912" билан тузган шартномамизнинг муддати мавсум якунигача эди. Клубимиз раҳбарияти мен билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишди. Жамоа раҳбарларига бу борада ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳозирда ҳамма пулларимни олиб бўлганман.

- Январь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади. Сизнинг тахминигизча терма жамоамиз қандай натижа кўрсата олади?
-Аввало Ўзбекистон терма жамоасини қитъа чемпионатида иштирок этиши билан табриклайман. Мен ўйлайманки терма жамоа бу мусобақада мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эриша олади. Сабаби, Ўзбекистон терма жамоасида жуда кучли мураббий ишламоқда. Терма жамоа таркибига жалб қилинган футболчилар ҳам анча яхши салоҳиятга эга футболчилар. "Қўқон-1912" жамоасидан ҳам Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ўткир Юсуповлар миллий терма жамоа йиғинида иштирок этаётганидан хабарим бор. Мен бу йигитларга ҳамда барча Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига омад тилайман. Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика