Дания ТЖ устози Қозоғистонга учралган мағлубият ҳақида: “Чуқурдамиз... Илгари бундай ҳиссиётни ўтказганимни эслай олмайман”
27 мар 2023 09:05
Янгиликлар
Дания ТЖ устози Қозоғистонга учралган мағлубият ҳақида: “Чуқурдамиз... Илгари бундай ҳиссиётни ўтказганимни эслай олмайман”
Евро-2024 саралаши доирасида Қозоғистон ТЖ суперкамбэк кўрсатиб, Данияни 3:2 ҳисобида енгишга эришди.
Мазкур баҳсдан кейин меҳмонлар устози Каспер Юльманн мағлубият ҳақида фикр билдирди.
“Жамоа ва мен жуда ҳам хафамиз. Чуқурга тушиб кетдик, ташаббусни бутунлай бой бердик. Пеналти бўлдими ёки йўқ, бу аҳамиятсиз. Гап буни қандай қабул қилаётганимизда. Бизга менталитет етишмаяпти. Гап қандайдир тактикада эмас, майдонда ўзини кўрсатиб, ташаббусни қўлга олиш қобилияти ҳақида.
Бу даражадаги футболни ҳамма ўйнай олади. Жамоамиздаги менталитетимизни кўрсатмаганимиздан ғазабдаман. Илгари бундай ҳиссиётни ўтказганимни эслай олмайман. Жамоа парокандаликка юз тутганда футбол ҳақида гапириш қийин”, дейди данияликлар устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар