Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси Англияга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бошлаб олиш доимо қийин бўлади. Бунга Уругвайни ҳам мисол қилиш мумкин. Бугун биз жудаям муҳим бўлган ғалабага эришдик.
Дармиан, Верратти, Иммобиле ва Балотеллилар ЖЧда ўзларининг дебютларини ўтказишди ва бунга лойиқ эканликларини исботлашди. Бизда ажойиб жамоа бор. Агар келаси ўйинда ғалаба қозонсак (Коста-Рика) плей-офф йўлида катта қадам ташлаган бўламиз", - дейди де Росси.