Дани Алвеш дўсти Неймарни танқид қилди

Mirjalol Normatov
1 май 2019
ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвеш жамоадоши ва дўсти Неймар ҳамда мухлис ўртасида юзага келган кичик жанжал ҳақида гапирди.

Франция кубоги финалидан кейин Неймар воқеаларни видеога олаётган мухлисга телефонини чўнтагига солиб қўйишини айтган ва кейинчалик юзига урганди.

"Оғир мағлубиятдан кейинги жуда хунук ҳолат. Футболда бундай ахмоқона реакциялар бўлмаслиги керак. Бу унга дарс бўлсин.

Неймар - ажойиб инсон. Бироқ айрим паллаларда инсон ўзини бошқара олмай қолади. Дўст бўлсак ҳам, мен Неймарни оқламайман", - деди Алвеш.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe