

38 ёшли ўйинчи "Фламенго" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Томонлар музокараларга киришишди ва қишда меҳнат шартномаси имзоланиши мумкин.
Олдинроқ Алвеснинг "Барселона"га эҳтимолий қайтиши ва ҳимоячининг "кўк-анорранглилар" таркибида минимал маошга ўйнашга тайёрлиги хабар қилинган эди.
Алвес "Барселона" таркибида 2008-2016 йилларда ўйнаган. У Европада шунингдек "Севилья", "Ювентус" ва ПСЖ клубларида ҳаракат қилган.



