UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  13 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  12 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  14 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  9 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  17 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   40 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  382 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4

Далич: “Англия жудаям кучли терма жамоа” Янгиликлар

Далич: “Англия жудаям кучли терма жамоа”

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Миллатлар лигаси 6-тури доирасида Англияга қарши кечадиган беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Англия тезкор ёш футболчиларга эга кучли жамоа. Аммо мени кўпроқ ўзи жамоам безовта қилмоқда. Чунки биз куни кеча Испанияга қарши баҳс олиб бордик ва катта куч йўқотдик. Биз инглизларга қарши ҳам чиройли футбол кўрсатишга уринамиз, умид қиламанки, жамоам ўйинга тайёр бўлади ва ўз ўйинини намойиш эта олади.

Бу бизнинг сўнгги уч-тўрт ойдаги учинчи ўзаро беллашувимиз. Жамоалар бир бирини жуда яхши билади. Энг муҳими биз инглизларни жаҳон чемпионати ярим финалида мағлуб этганмиз. “Уэмбли”да ажойиб атмосфера бўлишига шубҳа йўқ,” дея Даличнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports нашри.

Англия-Хорватия беллашуви бугун “Уэмбли”да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Англия термаси ЖЧ-2018 ярим финалида қўшимча вақтларда Хорватия термасга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика