Далглиш Салоҳга: "Эстафетани узатганимдан хурсандман! Фантастик ютуқ!"
27 дек 2022 12:37
Янгиликлар
Далглиш Салоҳга: "Эстафетани узатганимдан хурсандман! Фантастик ютуқ!"
Муҳаммад Салоҳ "Ливерпул"нинг энг яхши тўпурарлар рўйхатида Кенни Далглишга етиб олди.
Кенни Далглиш Муҳаммад Салоҳни "Ливерпул"нинг энг яхши тўпурарлар рўйхатида 7-ўринни эгаллагани билан табриклади.
"Муҳаммад Салоҳнинг фантастик ютуғи! Бу голни трибунадан томоша қилиш ажойиб бўлди!
Биринчи марта набирамни меҳмондаги ўйинга олиб бордим, уни унутилмас қилганингиз учун раҳмат! Эстафетани узатганимдан хурсандман. Умид қиламанки, бизни бундан катта муваффақиятлар кутиб турибди", – деди "Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси.
Салоҳнинг АПЛ 17-турида (3:1) "Астон Вилла"га урган голи унинг "Ливерпуль" сафида барча мусобақалардаги 172-голи бўлди. У "Ливерпул"нинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 7-ўринга кўтарилиб, Кенни Далглиш билан тенглашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар