

Мерсисайдликлар сафида Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозасини ишғол этди ва голлардан бирига ҳаммуалиф бўлди. У “қизиллар” таркибидаги умумий голлари сонини 172 тага етказиб, клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 7-ўриндаги Кенни Далглиш билан тенглашди. Мисрлик бунинг учун 238 ўйин камроқ ўтказди – 277 га 515.
Улардан юқорида қуйидаги футболчилар жой олган: Иан Раш (346), Рожер Хант (285), Гордон Ходжсон (241), Билли Лидделл (186), Стивен Жеррард (186) ва Робби Фаулер (183).



