UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  3 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  35 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

ЦСКА билан ўйин, ўтказиб юборилган голлар, кейинги учрашув борасида Артём Филипосян қандай фикрда? Янгиликлар

ЦСКА билан ўйин, ўтказиб юборилган голлар, кейинги учрашув борасида Артём Филипосян қандай фикрда?

ОФК Кубоги 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – ЦСКА (3:2) учрашувидан кейин жиззахликлар ҳимоячиси Артём Филипосян фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мазкур ўйин қийин бўлишини билардик. Чунки ўз майдонида ўйнаётган ҳар бир жамоа тўлиқ куч билан ҳаракат қилади. Мухлислар далдаси катта ёрдам беради. Биз эса муҳим ғалабага эришиб, мақсадимиз сари яна бир қадам ташладик. Лекин ўйин жуда қийин кечди", – деди Филипосян. 

- Ўтказиб юборилган голлар хусусида нима дея оласиз?

- Ҳар сафар ҳимоячилар ва дарвозабон нолга ўйнаши жуда қийин иш. ЦСКА билан баҳсда иккита тўп олиб чиқдик. Демак, биз ўйин назоратини қўлдан чиқардик. Шунга қарамай, мақсадимиз ғалаба қозониш эди ва бунинг уддасидан чиқа олдик. Асосийси, шу.

- "Олтин Аср" билан бўладиган баҳсдан нималарни кутяпсиз?

- Сўзсиз бу финалга тенг ўйин бўлади. Эртадан бошлаб бўлажак рақибимизни ўрганишни бошлаймиз. Биз фақат ғалабани ўйлашимиз керак, чунки пешқадам жамоа кейинги босқичга йўлланма олади. "Олтин Аср"ни мағлубиятга учратишимиз муҳим аҳамиятга эга. Худо хоҳласа, биз "Олтин Аср"ни мағлуб этамиз ва Ўзбекистон халқини қувонтирган ҳолда ортга қайтамиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика