UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Турон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Турон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

"СЎҒДИЁНА" – "ТУРОН" 2:0

Голлар: Зенан Займович 57', 76'

13 май. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Комилжон Расулов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Дмитрий Роман

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Шоҳнур Йўлдошев

VAR назоратчиси: Константин Смирнов

Комиссар: Бекзод Арипов

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 6.Алишер Салимов, 8.Искандар Шайкулов (12.Ҳислат Халилов 82'), 9.Зенан Займович, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов (7.Сердер Сердеров 78'), 15.Тарик Исич, 18.Миржалол Абдумуталов, 22.Санжар Шоаҳмедов (32.Нодиржон Сойибов 82'), 28.Станислав Андреев (4.Элёр Орифов 68'), 93.Марко Колакович 

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 20.Амирбек Файзиев, 26.Улуғбек Абдуллаев, 28.Самандаржон Мавлонқулов, 80.Самандар Синдоров, 

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Азим Аҳмедов, 15.Никола Кумбурович, 17.Қувондиқ Рўзиев (40.Нгу Абега Нянг 67'), 18.Абдуғани Камолов, 19.Сардор Абдураимов (с), 22.Душан Стоилкович (49.Закария Бегларишвили 46'), 44.Анри Тчитчинадзе, 77.Билолхон Тошмирзаев (2.Абдулазизхон Абдурашидов 32'), 88.Милан Бойович (10.Ҳумоюн Муртозаев 46').

Захира: 1.Достонбек Тўхтабоев, 5.Марлен Чобанов, 14.Ҳуршидбек Мухторов, 21.Аъзамжон Алиев, 55.Хушнудбек Авилов

Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Рўзиев 7', Нгу Абега Нянг  89'

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин якунланди!

90+3. "Турон" жарима зарбаси ишлаб олди. Дарвозага берилган зарбани Митрович ажойиб тарзда қайтарди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Хислат Ҳалиловнинг узоқ масофадан йўллаган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

84. Жиззахликлар фаол майдонда. Меҳмонлар эса бироз сустлашиб қолди.

79. Яйпанликлар камбэк амалга оширишиа оладими? Фикр ва тахминларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан узатган ажойиб пасидан сўнг Займович ҳисобни иккитага оширди!

76. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Займовичдан дубль!

68. "Турон"нинг қатон ҳужумлари ҳозирча самара бермаяпти. Жиззахликлар ҳимояси яхши ўйнамоқда.

60. Яйпанликлар гол ўтказиб юборгандан сўнг янада фаоллашди. 

Ўнг қанотдан узатилган тўп Зенан Займовичга келиб тушди. Унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси голга айланди!

57. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Жиззахликлар учрашувда ҳисобни очди!

52. Баҳснинг иккинчи қисмида ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳозирча ушбу бўлимда хавфли вазият бўлмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Жарима зарбаси пас билан ўйналди ва орқага узатилган тўп ҳужумни йўққа чиқарди.

43. Азим Аҳмедов ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Жиззахликларда хавфли стандарт.

41. "Сўғдиёна"нинг ҳжумлари муваффақиятсиз якунланяпти, "Турон" эса марказдаёқ тўпни олдириб қўйяпти.

40. Азим Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

32. Ўзгариш: Тошмирзаев ўрнига Абдулазизхон Абдурашидов майдонга тушди.

29. Қанотдан бўлган узатма муваффақиятсиз чиқди.

28. Қоида бузилди. Қанотда Тошмирзаев Ҳасановни йиқитди.

26. Ҳасановнинг қанотдан узатган тўпи дарвозабон қўлига бориб тушди.

25. Майдон марказида қоида бузилди, Станислав Андреев тўпни олиб қўйишда қўполлик ишлатди деб ҳисоблди ҳакам.

24. Санжар Шоаҳмедовдан навбатдаги кучли зарба, бу сафар ҳам Раҳимжон Давронов жамоаси жонига оро кирди.

21. "Сўғдиёна"дан навбатдаги зарба, тўп "Турон" ҳимоячисининг юзига тегди. Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси рақибни нокдаун қилди.

19. ЗАРБААА... Колакович аниқ зарба билан ҳисобни очишга уринган эди, аммо Раҳимжон Давронов сейв ижро этишга муваффақ бўлди.

17. Статистика бўйча яққол устунлик жиззахликлар томонда, аммо ҳисобда бу акс этмаяпти.

13. ЗАРБААА... Тўп жонли деворда қолиб кетди ва мезбонлар хавфни бартараф этишди.

12. "Турон" рақиб жарима майдончаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди, тўп қаршисида Азим Аҳмедов.

11. "Сўғдиёна"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди, узатмалар кўпинча ўз манзилига етиб бормаяпти.

9. Тўп ҳимоядан Жасур Ҳасанов қанотига узатилди, Ҳасанов эса тўпни ерга туширмай зарба берди, ноаниқ.

7. Сариқ карточка. Қувондиқ Рўзиев Абдумуталовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

4. Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдончаси ичига пастлатиб узатганди, аммо тўпни дарвозага буриб қўядиган футболчи топилмади.

3. "Сўғдиёна" дастлабки дақиқалардан ўйин назоратани ўз қўлига олишга уриняпти.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика