UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  1 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  9 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  11 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  25 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  5

Coca Cola Суперлигаси. Игорь Сергеев дубль қайд этган ўйинда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Игорь Сергеев дубль қайд этган ўйинда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин якунланди. "Пахтакор" ишончли тарзда "Қўқон-1912"ни енгди.

90+2. Зарба! Алижоновдан кучли, аммо ноаниқ зарба. 

90+2. "Пахтакор" тўпни ўзида сақлашга уриняпти. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

88. Владимир Козак Акбаровга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди. 

87. Ойбек Рустамов-Драган Черан курашида "Пахтакор" ўйинчиси қоидани бузишга мажбур бўлди. 

86. Бобур Акбаров Жалолиддин Машариповга нисбатан жуда қўпол ўйин кўрсатди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

84. "Қўқон-1912" фаолликни анча оширди ва яхши ҳужумларни уюштирмоқда. 

81. ГООООООООООООЛЛЛЛ! Ҳамидулло Абдуҳамидов!  Захирадан тушган футболчилар жамоага фойда келтиришди. Муҳсин Норматов паси орқали Абдуҳамидовни бирга-бир ҳолатга олиб чиқди, у эса гол уриб, муваффақиятга эришди - 1:3!  

80. "Қўқон-1912"да 2 та ўзгариш: Сардор Азимов ўрнига Бек Абдуллаев, Филип Райевац ўрнига Муҳсин Норматов тушди. 

80. "Қўқон-1912" кетма-кет икки бор бурчак тўпини ўйинга киритди, бироқ ҳозирча фойдасиз.

78. Муҳаммаданас Ҳасанов ўнг қанотда фаоллик намойиш этди ва бурчак зарбасига эга бўлди. 

77. Козакнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди, бурчак тўпи. 

75. "Пахтакор"да ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Эрен Дердийок ўйинни давом эттиради.  

72. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Шоҳназар Норбеков ўрнига Ҳамидулло Абдуҳамидов тушди. 

71. "Қўқон-1912"да алмаштириш: Суҳроб Бердиев ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов майдонга тушди. 

71. "Пахтакор"да алмаштириш: Одилжон Ҳамробеков ўрнига Садриддин Абдуллаев туширилди. 

67. ГООООООООООООЛЛЛЛ! Аброр Исмоилов!  Машариповнинг ажойиб узатмасидан кейин Исмоилов ўзининг ишончли зарбаси билан ҳисобни йириклаштирди - 0:3! 

65. Норбековдан зарба, аммо ноаниқ, жуда қулай имконият қўлдан бой берилди. 

62. "Пахтакор"да 3 та ўзгариш: Егор Кримец ўрнига Анзур Исмоилов, Сардор Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов, Фарруҳ Сайфиев ўрнига Шерзод Аъзамов тушди.   

59. Зарба! Бамбадан зарба, Суюнов ўз ўрнида! Зарба озгина кучсиз чиқиб қолди. 

57. Сардор Азимов ва Фарруҳ Сайфиев ўртасида кичик тортишув рўй берди. Ҳакам вазиятни назоратга олди. 

54. "Қўқон-1912" футболчисидан тушунарсиз ҳаракат, ўнг қанотда Сардор Азимов бўш эди ва олдинга интилаётганди, аммо узатма чап қанотга йўналтирилди. 

52. Норбеков ҳужумга ўтди ва ундан пас, лекин жараён жамоага самара келтирмади. 

51. "Пахтакор"нинг ҳужуми майдон марказидан ривожланди, бироқ якунда хатога йўл қўйилди. 

48. Баҳс жамоаларнинг шиддатли ўйини орқали давом этяпти.  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 0:2. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛ! Игорь Сергеев!  Ҳужумчи ҳимоячиларни қойилмақом тарзда алдаб, дарвозани ишғол этди! 0:2! 

42. Сардор Азимов ва Одилжон Ҳамробеков ўртасида узоқ давом этган курашда Азимов қоидани бузди. 

41. Бамбадан яхши пас, лекин Норбеков офсайдда қолгани маълум қилинди. 

39. Якуба Бамбадан ажойиб узатма, Норбеков бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо пала-партишлик туфайли тўпни йўқотди, ажойиб имконият бор берилди. 

36. Машарипов-Черан комбинацияси Драганнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди. 

34. Машарипов чап қанотда фаоллик кўрсатди ва бурчак тўпи ишлади. 

29. Кримец Бердиевни йиқитди, жарима зарбаси. 

25. ГООООООООООЛ! Сергеев! Машарипов жаримадан оширган тўпи Кримецга етиб борди, у боши билан Сергеев томон узатмани амалга оширди. Игорь Сергеев эса яқин масофадан гол урди! 

24. Ўйиндаги қўполликлар кўпайиб кетди. Ойбек Рустамов Драган Черанга нисбатан қўполлик ишлатди. 

22. Яна бир сариқ карточка. Бу гал Бамба Машариповни йиқитгани учун огоҳлантирилди. 

20. Филип Райевац Кримецга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

18. Дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўп "Қўқон-1912" футболчисига келиб тушди, у эса узоқдан бўш дарвоза томон зарба йўллади. ноаниқ.  

16. Машарипов жарима тўпидан тўпни Черан томон оширди, лекин у йиқилиб тушди ва ҳакамдан пенальти сўради. Ҳакам эса пенальти йўқ, деди.   

15. Алижонов ўнг қанотдан пас узатди, Ҳамдамовдан зарба, аммо олдинроқ  тўп майдон ташқарисига чиқиб кетгани маълум бўлди.  

13. Ҳамдамов Бердиевга нисбатан қўпол ўйнади ва жарима зарбаси белгиланди. Бердиевнинг жаримадан узатган тўпи рақиб томонидан қайтарилди. 

11. Машарипов ҳаводан ичкари томон пас узатди, ҳимоячилар ўз вақтида хавфнинг олдини олишди. 

10. Ўйин шиддатли ва тенг курашлар остида кечмоқда. 

7. "Қўқон-1912" яхши ҳужум бошлади, Норбековнинг зарбаси ноаниқ чиқди.   

5. Якуба Бамба Сардор Собирхўжаевга нисбатан қўполлиш ишлатди ва ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


ҚЎҚОН-1912 – ПАХТАКОР 1:3
18 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:00 (Спорт ТВ)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Голлар: Игорь Сергеев 25, - 0:1, Игорь Сергеев 43, - 0:2, Аброр Исмоилов 67, - 0:3, Ҳамидулло Абдуҳамидов 81, - 1:3.

“Қўқон-1912”: 21.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков (19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 72), 9.Суҳроб Бердиев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 71), 13.Сардор Азимов (99.Бек Абдуллаев, 80), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 69.Филип Райевац (37.Муҳсин Норматов, 80), 91.Якуба Бамба.
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 39.Сардор Йетовқўзиев, 96.Исломжон Абдуллаев.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев ( 77.Эрен Дердийок, 75), 15.Егор Кримец (5.Анзур Исмоилов, 62), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Одилжон Ҳамробеков (7.Садриддин Абдуллаев,), 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 62), 29.Владимир Козак, 34.Фарруҳ Сайфиев (23.Шерзод Аъзамов, 62).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Акром Комилов, 8.Асадбек Собиржонов, 99.Жавоҳир Сидиқов

Огоҳлантиришлар: Райевац 20, Бамба 22, Акбаров 86 - Козак 88.

Қўқон-1912

Ҳамидулло Абдуҳамидов - 81'

Суперлига. 10-тур

18/08/2020, 19:00

3
:
1
Тугади

Пахтакор

Игорь Сергеев - 25', Игорь Сергеев - 43', Аброр Исмоилов - 67'

45'
90'
20'  Филип Райевац
22'  Якуба Бамба
71'  Суҳроб Бердиев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
72'  Шоҳназар Норбеков (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
80'  Сардор Азимов (Бек Абдуллаев)
80'  Филип Райевац (Муҳсин Норматов )
81'  Ҳамидулло Абдуҳамидов
81'  Муҳсин Норматов
86'  Бобуржон Акбаров
25'  Игорь Сергеев
25'  Егор Кримец
43'  Игорь Сергеев
62'  Егор Кримец (Анзур Исмоилов)
62'  Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов)
62'  Фаррух Сайфиев (Шерзод Аъзамов)
67'  Аброр Исмоилов
67'  Жалолиддин Машарипов
71'  Одилжон Ҳамробеков (Садриддин Абдуллаев)
75'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
89'  Владимир Козак

Фотосуратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика