Coca Cola Суперлигаси. "Бунёдкор" жорий мавсум ўз майдонида ғалаба нималигини билмаяпти

Administrator
26 июн 2023, 00:05
"Қалдирғочлар" сўнгги марта ўтган йил кузда мезбон сифатида зафар қучганди.

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган беллашувда "Пахтакор"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Эътиборли жиҳати, "қалдирғочлар" жорий мавсум ўз майдонида ғалаба қозонгани йўқ. Пойтахт жамоаси "Бунёдкор" стадионида 5 та ўйин ўтказди. Ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, омадсиз серия 6 та ўйинни ташкил этади.

Охирги марта "Бунёдкор" ўз майдонида 2022 йилнинг 3 ноябрь санасида "Сурхон" устидан ғалаба қозонганди.

Пойтахтликлар навбатдаги учрашувни 30 июнь санасида "Қизилқум"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›