UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  6 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  0 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  8 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   12

Coca Cola Суперлига превьюси. Иккинчи даврада ҳали ютмаган жамоалар тўқнашуви Янгиликлар

Coca Cola Суперлига превьюси. Иккинчи даврада ҳали ютмаган жамоалар тўқнашуви

Бугун Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилади.

"Динамо" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. Мазкур қарама-қаршилик 17:00да старт олади. Бугун ҳар икки жамоа фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилса керак, чунки иккинчи давра бошланганидан бери "Динамо" ҳам, "Бухоро" ҳам ғалаба нашидасини сургани йўқ. 

Хусусан "Динамо" фақат мағлубиятга учраб келаётган бўлса, "Бухоро" иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этди. "Динамо" аслида кетма-кет бешта ўйиндан бери ютқазяпти. Бу жамоа биринчи даврада ҳартугул ўзини кўрсата олганди, аммо иккинчи даврада ҳозирча мағлубиятлардан боши чиқмай қолди. 

Самарқандликлар охирги марта уйда "Локомотив"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган, шундан бери Даврон Файзиев шогирдлари "Бунёдкор"га қарши икки марта, шунингдек "Локомотив", "Қўқон-1912", "Қизилқум" жамоаларига қарши майдонга тушиб бу ўйинларда ҳам имкониятни бой беришди. 

"Бухоро" эса охирги марта "Андижон" билан кечган учрашувда уч очкони қўлга киритган. Иккинчи давра бошланганидан бери бухороликлар ҳали ғолиб чиқишгани йўқ. Биласизми? "Бухоро" қаторасига бешта ўйиндан бери сафарда фақат мағлубиятга учраб қайтмоқда. Бу жамоа шу пайтгача сафарда бир марта зафар қучган: Қўқонда "Қўқон-1912"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.

Динамо

Суперлига. 18-тур

27/08/2019, 17:00

3
:
0
Тугади

Бухоро

Андрей Сидоров - 68', Саламат Қутибоев - 70', Сардор Сулаймонов - 73'

45'
90'
68'  Андрей Сидоров
70'  Саламат Қутибоев
73'  Сардор Сулаймонов


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика