UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  0 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  4 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  5 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  11 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  5 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3

Coca Cola Суперлига. Октябрь ойи тақвими Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Октябрь ойи тақвими

ЎзПФЛ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги ФИФА кунлари учун режаси аниқ бўлганидан келиб чиқиб, мазкур ой учун тўлиқ тақвимни эълон қилади.

Режага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Амирликлардан 16 октябрь санасида қайтиб келади. Шундан келиб чиқиб, 19-тур учрашувлари 17 октябрь санасида старт олади.

“Пахтакор” футбол клуби 17-турнинг қолдирилган учрашувини ФИФА кунларидан кейинги уч тур оралиғида ўтказиб олади. Бу борада ЎзПФЛ ҳар икки клуб бош мураббийлари билан алоқага чиқди ва вазиятга ойдинлик киритди.

Шунингдек, “Пахтакор” клубининг Чемпионлар лигасида чорак финалга йўл олганидан келиб чиқиб, унинг “Бунёдкор”га қарши 18-тур доирасидаги ўйини қолдирилди. Тошкент дербиси ноябрь ойида бўлиб ўтади. Учрашув санасига кейинроқ ойдинлик киритиб олинади.

Эндиликда ЎзПФЛ сўнгги тўрт турни қандай тартибда ўтказиш масаласида клублар билан фикр алмашади. Хабарингиз бор, карантин чекловларининг кучайтирилишидан келиб чиқиб, август ойида I давранинг сўнгги тўрт тури марказлашган тартибда ўтказилганди. Келгуси режаларга ФИФА кунларида ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган йиғилишда аниқлик киритилади.

19-тур
17 октябрь, шанба

МАШЪАЛ – АГМК

18 октябрь, якшанба
ПАХТАКОР – ҚИЗИЛҚУМ
АНДИЖОН – СЎҒДИЁНА
БУХОРО – НАСАФ

19 октябрь, душанба
ЛОКОМОТИВ – БУНЁДКОР
СУРХОН – ҚЎҚОН-1912
НАВБАҲОР – МЕТАЛЛУРГ

17-тур
21 октябрь, чоршанба

ПАХТАКОР — СЎҒДИЁНА

20-тур
21 октябрь, чоршанба

НАСАФ – АГМК

22 октябрь, пайшанба
МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912
БУНЁДКОР – АНДИЖОН

23 октябрь, жума
МЕТАЛЛУРГ – БУХОРО
ҚИЗИЛҚУМ – ЛОКОМОТИВ

24 октябрь, шанба
СУРХОН – ПАХТАКОР
СЎҒДИЁНА – НАВБАҲОР

21-тур
26 октябрь, душанба

ҚЎҚОН-1912 – АГМК
МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ

27 октябрь, сешанба
АНДИЖОН – ҚИЗИЛҚУМ
НАВБАҲОР – БУНЁДКОР

28 октябрь, чоршанба

СУРХОН – ЛОКОМОТИВ
МАШЪАЛ – ПАХТАКОР
БУХОРО – СЎҒДИЁНА.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика