UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  23 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  8

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca Cola Суперлига. 17-тур
НАВБАҲОР – НАСАФ - 0:0
26 сентябрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Навбаҳор: 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азиз Турғунбоев, 18.Сардар Теляков (72.Павел Голишев, 81), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (4.Эҳсони Паншанбе, 46), 70.Аббос Ғуломов (11.Ислом Исоқжонов, 55), 88.Руслан Болов (25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 58).
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 8.Жавлон Иброҳимов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов, 38.Достонбек Абдулҳаев, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Ҳусайин Норчаев (77.Ойбек Бозоров, 61), 20.Ислом Кенжабоев (34.Шерзод Насруллаев, 78), 22.Акмал Мозговой (88.Марко Станоевич, 61), 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 6.Муродбек Хўжамбердиев, 15.Жўрабек Маннонов,  70.Абубакризо Турдалиев.

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Алиқулов 42, Ғолиб Ғайбуллаев 86, Ғиёс Комилов 90+5.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

90+5. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Ғиёс Комилов

90+3. ЗАРБАААААААААААААААА! Энди Юсуповдан сейв! Муҳитдиновнинг зарбасидан кейин Ўткир тўпни қайтарди! 




90+3. ЗАРБААААААААААААА! Паншанбенинг узатган тўпини Маҳмудҳожиев дарвозага йўллади, Неъматовдан ажойиб сейв! 




90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБААА! Жарима майдонига узатилган тўпни Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев бош билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

87. Азизбек Турғунбоев жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

86. Огоҳлантириш. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев

84. ЗАРБА! Чап қанотдан Мирзоҳид Ғофуров узатган тўпни Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

81. Ўзгариш. "Навбаҳор". Теляков ўрнига Голишев тушди

79. ЗАРБАААААА! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Ғиёс Комиловнинг дарвозага йўлланган зарбасидан кейин Неъматов тўпни қайтарди! 






78. Ўзгариш. "Насаф". Ислом Кенжабоев ўрнига Шерзод Насруллаев

77. ЗАРБА! Марко Станоевичнинг кучли зарбаси анчагина ноаниқ кетди

72. "Навбаҳор" асосан қарши ҳужумда ўйнаётгандек таассурот қолдирмоқда. Бу эса стадионга келган мухлисларни ғазаблантирмоқда

61. Ўзгаришлар. "Насаф". Норчаев ва Мозговой ўрнига Бозоров ва Станоевич тушди

59. ЗАРБА! Бурчакдан узатилган тўпни Голбан боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 


58. Ўзгариш. "Навбаҳор". Болов ўрнига Маҳмудҳожиев тушди

56. ЗАРБА! Исломбек Исоқжоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

55. Ўзгариш. "Навбаҳор". Ғуломов ўрнига Исоқжонов

55. Ўйин темпи у қадар юқори эмас. Жамоалар у қадар тезкор ҳаракат қилишмаяпти

48. "Насаф"нинг ҳужуми, Саитовнинг ўнг қанотдан узатган тўпи ноаниқ кетди

46. Ўзгариш. "Навбаҳор". Рашидхонов ўрнига Эҳсони Паншанбе

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

42. Огоҳлантириш. "Насаф". Ҳусниддин Алиқулов

40. ЗАРБАА! Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

40. Тўп Раҳматуллаевнинг қўлига тегди, мезбонларда хавфли жарима тўпи

35. Ҳозирча ташаббус "Насаф" томонида. "Навбаҳор" айтарли ҳужум уюштира олгани йўқ

26. Бугунги баҳсни томоша қилиш учун стадионга мухлислар киритилган. 


22. ЗАРБА! Чап қанотдан Муҳитдинов тўпни ҳаводан узатди, Абдихолиқовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди! 

15. Азизбек Турғунбоевнинг бурчакдан оширган тўпини Руслан Болов дарвозага аниқ йўллашга ҳаракат қилди. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

10. Бугунги ўйинни Азим Аҳмедов ва Хуршидбек Мухторов сариқ карточкалари 4тага етгани боис ўтказиб юборишмоқда.

7. ЗАРБАААА! Норчаев жарима майдонига кириб бориб тўпни Абдихолиқовга узатди, Бобирнинг дарвозага йўллаган кучли зарбасидан кейин Юсупов тўпни ушлаб олди! 

3. Бугунги ўйинга "Навбаҳор" футболчилари Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик ёзилган футболкаларда майдонга тушиб келишди 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика