UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  26 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

Суперлиганинг дастлабки олтита тури қайси саналарда ўтказилиши маълум бўлди Янгиликлар

Суперлиганинг дастлабки олтита тури қайси саналарда ўтказилиши маълум бўлди

Кеча — 20 февраль куни Coca-Cola Суперлиганинг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.

Бугун — 21 февраль куни ЎзПФЛ дастлабки олти тур учрашувлари санасига ойдинлик киритади.

Бизда июль ойига қадар бўлган режа ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режа билан қуйидаги линк орқали танишиб олиш имконияти мавжуд. Фақатгина АГМК футбол клубининг Чемпионлар лигаси саралашида қандай натижа қайд этишига қараб, тақвимда бир қатор ўзгаришлар юз беради. Шундан келиб чиқиб, футбол мухлисларини чалғитмаслик мақсадида ҳозирча дастлабки олти тур учрашувлари санасига ойдинлик киритилади.

ЎзПФЛ учрашувлар саналарини белгилашда миллий терма жамоа манфаатларини ҳам инобатга олган. Мисол учун, 22 март куни ФИФА кунлари старт олади. Вадим Абрамов эса футболчиларни 20 март санасидан эътиборан йиғишни режалаштирган. Гарчи Яман термасига қарши расмий учрашув ёзга қолаётган бўлса ҳам, мартнинг сўнгги ўн кунлигида миллий терма ўртоқлик ўйинларига урғу бериши катта эҳтимол.

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг саралаш учрашувлари ва гуруҳ босқичига март ойидаги ФИФА кунларига қадар қуръа ташлаш маросимини ўтказиш режалаштирилган. Шундан келиб чиқилса, тез орада апрель ойининг сўнгига қадар бўлган ўйинлар саналарига аниқлик киритилади. 7 апрель куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси саралаши доирасидаги АГМК клуби иштирокидаги учрашувдан кейин Coca-Cola Суперлиганинг 6-турдан кейинги ўйинлари санаси очиқланади.

 

1-тур

9 март, сешанба

АГМК – ЛОКОМОТИВ

НАВБАҲОР – СЎҒДИЁНА

10 март, чоршанба

ТУРОН – ҚЎҚОН-1912

БУНЁДКОР – МАШЪАЛ

НАСАФ – ПАХТАКОР

11 март, пайшанба

СУРХОН – МЕТАЛЛУРГ

ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН

 

2-тур

14 март, якшанба

ЛОКОМОТИВ – НАВБАҲОР

СЎҒДИЁНА – ТУРОН

НАСАФ – АГМК

15 март, душанба

ҚЎҚОН-1912 – ҚИЗИЛҚУМ

ПАХТАКОР – МАШЪАЛ

16 март, сешанба

МЕТАЛЛУРГ – БУНЁДКОР

АНДИЖОН – СУРХОН

 

3-тур

18 март, пайшанба

ТУРОН – ЛОКОМОТИВ

АГМК – ПАХТАКОР

19 март, жума

НАВБАҲОР – НАСАФ

ҚИЗИЛҚУМ – СЎҒДИЁНА

20 март, шанба

БУНЁДКОР – АНДИЖОН

СУРХОН – ҚЎҚОН-1912

МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ

 

4-тур

1 апрель, пайшанба

АНДИЖОН – МАШЪАЛ

СЎҒДИЁНА – СУРХОН

2 апрель, жума

ПАХТАКОР – МЕТАЛЛУРГ

ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР

АГМК – НАВБАҲОР

3 апрель, шанба

ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ

НАСАФ –  ТУРОН

 

5-тур

8 апрель, пайшанба

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА

МЕТАЛЛУРГ – АНДИЖОН

9 апрель, жума

НАВБАҲОР – ПАХТАКОР

МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912

СУРХОН – ЛОКОМОТИВ

10 апрель, шанба

ҚИЗИЛҚУМ – НАСАФ

12 апрель/9 май

ТУРОН – АГМК

 

6-тур

15 апрель, пайшанба

ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ

НАСАФ – СУРХОН

СЎҒДИЁНА – МАШЪАЛ

16 апрель, жума

НАВБАҲОР – ТУРОН

ЛОКОМОТИВ – БУНЁДКОР

16 апрель/22 июнь

АГМК – ҚИЗИЛҚУМ

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика