Coca Cola Суперлига. Бугун медаллар учун курашаётган "Насаф" ҳамда "Қўқон-1912" Қаршида тўқнаш келади

Narzulla Saydullayev
31 окт 2020, 11:59
Бугун Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган дастлабки учрашув Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 23 марта тўқнаш келишган. “Насаф” ўйинларнинг 14 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда "Қўқон-1912"нинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 42-24, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “аждардар” 46 очкони қўлга киритишган, “Қўқон-1912”нинг очкоси 19 тани ташкил этади.

"Қўқон-1912" клуби ўз тарихида "Насаф"га қарши сафарда 11та ўйин ўтказган ва умуман ғалаба қозона олмаган - 1та дуранг, 10та мағлубият. Қаршида ўтган ўзаро ўйинларда "Насаф" 29та гол уриб 6та гол гол ўтказиб юборган.

Биринчи даврада Қўқонда кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.


 
НАСАФ – ҚЎҚОН-1912
31 октябрь 2020 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 17:00
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Сардор Нишонбоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Сардор Қудратуллаев


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia