Coca Cola Суперлига. Бугун Бухорода 11-тур бошланади: Бакаев "Сўғдиёна"га қарши

Narzulla Saydullayev
19 май 2023, 07:00
Бугун Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган илк учрашув бўлиб ўтади.

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" ўз майдонида Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.

"Бухоро" 9та ўйиндан 7 очко билан 11-ўринда бормоқда, "Сўғдиёна" эса 9та баҳсдан 11 очко тўплади ва 9-ўринни эгаллаб турибди.


Coca Cola Суперлига, 11-тур
"Бухоро" - "Сўғдиёна"
19 май 2023 йил. Бухоро, "Бухоро" стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчилар: Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов
Захира ҳаками: Ерлан Нуржанов
VAR: Ҳусан Музаффаров
АVAR: Жасур Рустамов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia