

Ушбу босқичда ғалаба қозонган тўрт жамоа иккинчи босқичга йўл олади. Эртага соат 21:00 да Coca Cola Ўзбекистон кубоги иккинчи босқичига қуръа ташланади. Қуръа "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Иккинчи босқичда ғалаба қозонган икки жамоа Coca Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.



